Том Шэннон АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича янги ўринбосари этиб тайинланди

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 982

АҚШ давлат котиби Жон Керри ўзининг сиёсий масалалар бўйича янги ўринбосари этиб Том Шэннонни тайинлади.

Шэннон – кадрлар масаласидаги дипломат бўлиб, элчи даражасига эга. Ҳозирга қадар у АҚШ давлат департаменти маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Бунга қадар эса Бразилияда элчи бўлган. Ундан аввалроқ АҚШ давлат котибининг Ғарбий ярим шар бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Керри Шэнноннинг нафақат Лотин Америкасини балки Яқин Шарқ, Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа минтақаларга оид масалаларни ҳам яхши тушунишини таъкидлаган.

Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосар лавозими, АҚШ ташқи сиёсат маҳкамасидаги учинчи даржадаги ўрин ҳисобланади. Эндиликда Шэннон номзоди Конгресс сенати томонидан тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг у амалдаги ўринбосар Уэнди Шерман ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Шэннон 1980 йилда АҚШдаги етакчи ўқув юртларидан бўлган “Уильям энд Мэри” (Виржиния штати) коллежини тамомлаган. Бундан ташқари Оксфордда ўқиган. Испан ва португал тилларини билади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар