Уч кун ичида Хорватияга 17 мингдан кўпроқ муҳожир келди

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 1334

Хорватия Ички ишлар вазири Ранко Остоич ҳафта ўрталарида Венгрия ўзининг Сербия билан чегарасини ёпиб қўйгандан кейин Хорватияга 17 мингдан кўпроқ муҳожир келганини маълум қилди. Улардан 3 мингдан кўпроғи Венгрияга ўтган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Хорватия полицияси чегарадан 17069 киши ўтганини айтмоқда, бироқ муҳожирлар ҳамон Сербия орқали Хорватияга келишмоқда.

Хорватия полицияси Сербия чегараларига олиб борувчи барча еттита назорат-ўтказиш пунктларини ёпиб қўйди. Муҳожирлар Хорватия орқали бошқа давлатларга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Хорватиядан муҳожирлар бор бир нечта автобуслар Венгрия чегарасига келтирилди ва у ерда венгр полициячилари томонидан қабул қилинди.

Аввалроқ Хорватия бош вазири Зоран Миланович мамлакат бошқа муҳожирларни қабул қилмаслиги ва рўйхатдан ўтказмаслигини маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар