Уйқу олдида барча бирдек ожиз бўлиб қолади. оғир ўтган иш кунидан сўнг талаба ҳам, раҳбар ҳам барча бирдек қаттиқ толиқади. Бу чарчоқлар халқаро сиёсатдонларни ҳам четлаб ўтмайди, албатта. Улар ҳам чарчашади ва доим ҳам оёқ узатиб дам олишга имконлари бўлмайди. Қуйида келтирилаётган суратлар бунга яққол мисол бўла олади.

1. 2011 йилда Римда бўлиб ўтган ҳарбий парад пайтида Сильвио Берлускони бошини баланд тутган ҳолда, ҳеч кимдан андиша қилмай ухлаяпти. Унинг ортида остида Италия Сенати спикери Ренато Шифани турибди.

2. 2008 йилда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ хавфсизлик масалалари мажлисида Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ширингина уйқуга кетгани кадрларда муҳрланиб қолди.

3. 2011 йилда Куба пойтахти Гавана шаҳрида бўлиб ўтган 6-Куба коммунистлари конгрессида мамлакат собиқ президенти Фидель Кастро мудраб қолди.

4. 2012 йилнинг май ойида Австрия парламентида зўравонлик ва маҳаллийчилик қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилган маросимда мамлакат президенти Хайнц Фишерни уйқу илитди.

5. Қиролича Елизавета 2004 йилнинг ноябрь ойида Дюссельдорфдаги университет госпиталида бўлиб ўтган тадбирда ухлаб қолди.

6. Бу сиёсатдонлар Япония бош вазири Шинзо Абе ҳамда Япония молия вазири Таро Асо ҳисобланишади. Улар биргаликда 2013 йилда Токиода бўлиб ўтган бюджет комитетининг мажлисида уйқуни уришмоқда.

7. Франция президентини Франсуа Олландни 2014 йилда Елисей саройида уйқу устида қўлга олишди.

8. Бу яна бош вазир Шинзо Абе ва яна ўша мажлисдаги ёқимли уйқу ҳолати. Фақат санаси бошқа: 2015 йилнинг 2 феврали.

9. АҚШнинг вице-президенти Жо Байденга 2013 йил 6 сентябрда Вашингтонда бўлиб ўтган АҚШ ички ишлар хавфсизлиги вазири Жанет Наполитонинг байрам кечасида ухлашга тўғри келди.

10. Барак Обама (ҳали сенаторлик пайти) Халқаро алоқалар қумитасининг мажлиси пайтида ўзини уйқудан тия олмади.

11. Уганда президенти Йовери Мусевени ухлаш учун Сомали масаласи бўйича 2013 йилнинг май ойида Лондонда бўлиб ўтган конференция вақтини танлади.

12. Франция Миллий ассамблеяси собиқ раҳбари Бернар Аккуайе 2013 йилнинг февраль ойидаги дебатда уйқу билан курашмоқда.

13. Африка миллатлари кубоги президенти Мвузо Мбебе 2013 йил бўлиб ўтган матбуот йиғилишида уйқуни урмоқда.

14. Франция бюджет вазири Жером Каюзак 2013 йилнинг март ойида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида уйқуга бас кела олмади.

15. Олимпиаданинг очилиш маросимида ҳамда 2014 йилнинг март ойида Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши муносабати билан ўтказилган йиғилишда, Путин нутқи чоғида Дмитрий Медведов мазза қилиб ухламоқда.

17. Бу кадр эса 2014 йилнинг 4 декабрида Федерал йиғилиш пайтида Д. Медведевни нишонга олди. У яна ширин уйқуда.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, уйқу жисмоний ҳолат бўлиб, қаттиқ чарчоқ туфайли амалга ошадиган жисмоний жараёндир. Йиғилишларда, мажлисларда ва шунга ўхшаш одамлар орасида мудраш ёки ўзи сезмаган ҳолда ухлаб қолиш айб саналмайди. Агарда бу доимий ақлий фаолиятда бўлувчи раҳбарлар орасида учраса.

ЎҚИШНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ:

Уругвай президенти ўзининг “қўнғизмашинаси”ни 1 млн долларга ҳам сотишни истамади

Давлат раҳбарлари кийиши керак бўлган кийимлар

Барак Обама - 2014 йилда