Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори эълон қилинди.
Мазкур рўйхат Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси моддалари, ҳуқуқбузарлик тури, энг кам иш ҳақининг миқдорида жарима қиймати, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати ва жарима миқдори кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 130240 сўм деб белгиланган.