“Манчестер Сити” жамоаси Англия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган “Вест Хэм”га қарши учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув Манчестердаги “Этихад – Сити оф Манчестер” стадионида бўлиб ўтди. Шаҳарликлар ушбу мавсумдаги илк очколарини йўқотдилар.

Меҳмонлар сафида тўпларни Виктор Мозес ва Диафра Сахо киритди. Мезбонларнинг ягона тўпини Кевин Де Брёйне амалга оширди.

Айни пайтда шаҳарликлар мусобақа жадвалида 1-ўринни эгалламоқдалар ва ўз ҳисобларида 15 очкога эгалар. 12 очко тўплаган “Вест Хэм” эса жадвалнинг 2-ўринига кўтарилиб олди.

Англия Премьер-лигаси. 6- тур
Манчестер Сити – Вест Хэм Юнайтед – 1:2
Голлар: Мозес, 6 (0:1); Сахо, 31 (0:2); Де Брёйне, 45+2 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Коларов, 54 – Лансини, 22; Обьянг, 45+5.