Болгария бош вазири Бойко Борисов мамлакат ноқонуний муҳожирлар учун чегараларини ёпганини маълум қилди. Бу ҳақда 19 сентябрда OFFNews.bg портали хабар берди

“Чегарани белгиланган тартибда ўтмоқчи бўлганлар ўтказилади, қолганларга рухсат йўқ”, деб айтди Борисов.

Борисов муҳожирларнинг вазияти фожиали эканини ва ҳеч ким бутун Европани қамраб олган миграцион инқирозга хотиржамлик билан қараб ўтиришни истамаётганини айтди. Бироқ Борисовнинг айтишича, мамлакат қонунларига амал қилиниши керак.

Борисовнинг айтишича, Болгария Туркия полициячилари билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқда. Турк полициячилари муҳожирларни чегарагача 40 км яқинга қўймаяпти. Фақатгина енгил ва юк машиналари ўтказилмоқда.