Ғарбий Африка мамлакатлари Буркина-Фасода давлат тўнтариш амалга оширган ҳарбийлар билан музокара ўтказади.

Ушбу музокаралар натижасида ҳокимиятни тўнтариш йўли билан эгаллаб олган ҳарбийлар чекиниши кутилмоқда.

20 сентябрь кунги музокарада қатнашувчилардан бири Бенин президенти Томас Бони Йайининг айтишича, музокаралар сўнгида "яхши янгилик" бўлади.

Бироз олдинроқ, тўнтариш амалга оширган ҳарбийлар ва уларга қарши томон ўртасидаги тўқнашув натижасида камида 100 киши ҳалок бўлган ва 100 нафар атрофидаги киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

Ҳафта бошида мамлакатнинг вақтинчалик президенти Мишель Кафондо гаровга олинган, пайшанба куни у ва унинг вазирлари озодликка чиқарилганди.