Че Геваранинг қизи Гаванада Рим папасининг нутқини тинглашни истамади

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 3452

Лотин америкалик инқилобчи Эрнесто Че Геваранинг қизи Алейда Гевара 20 сентябрда Гаванада бўлиб ўтган Рим папаси мессасига ташриф буюришдан бош тортди. Аёл Куба компартияси унга буюрган бу вазифани иккиюзламачилик деб атади, деб хабар бермоқда Yahoo News.

“Мен у ерда бир неча соат туриб нима қиламан?”, деб таажжубланмоқда Куба компартиясидаги муҳим шахслардан ҳиобланувчи Гевара. Понтификнинг Кубага келишидан олдиноқ Гевара унинг иштирокидаги ибодатга боришига гумон қилаётган эди
ва буни дин эркинлиги ва атеистик эътиқод эркинлиги билан тушунтирган эди.

Инқилоб майдонида Рим папаси нутқ сўзлаганда кубаликларни хайрихоҳлик, дўстона муносабат, ҳаётдан завқ олишни билиш, ўз яқинлари ҳақида ғамхўрлик қилиш каби миллий қадриятларини сақлаб қолишга чақирди. Понтифик Куба халқини “авлиё ва Худога эътиқодли” деб атади.

Рим папаси Франциск Кубага 19 сентярбдан ташрифини бошлади. У ҳаммаси бўлиб Кубада 5 кун бўлади ва хусусан Фидель Кастро билан учрашади. Сўнгра папа АҚШга ташриф буюриб, Вашингтон, Нью-Йорк ва Филадельфия шаҳарларига боради ҳамда Барак Обама билан учрашади. Франциск АҚШ конгресси вакиллар палатаси ва сенати қўшма йиғилишида иштирок этади ва бу йиғилишда иштирок этган биринчи понтифик бўлади.

Кўпроқ янгиликлар