Эрон нефтни қайта ишлаш бўйича Total, Eni ва Saipem билан музокараларни бошлади

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 1485

Эрон Европанинг Total, Eni ва Saipem нефть компаниялари билан уларнинг Форс кўрфазидаги нефть конларини ўзлаштиришда иштирок этиши борасида дастлабки музокараларни бошлади, дея маълум қилди Эрон денгиз нефть компанияси ижрочи директори Саид Ҳафизий.

Ҳафизийнинг сўзларига кўра, Теҳрон нефть шартномаларининг янги моделини намойиш этиш маросимида чет эллик инвесторлар қатнашиши мумкин бўлган олтита конни фойдаланишга топшириш бўйича таклифни эълон қилиш эҳтимоли бор, дея хабар бермоқда ISNA агентлиги.

Шунингдек, Эрон БАА билан Салмон конидан газ қазиб олишни муҳокама қилишни режалаштирган, Исфандиёр нефть конини ўзлаштириш бўйича эса Норвегия-Австрия компаниялари билан музокараларни бошлаб юборган.

Кўпроқ янгиликлар