Федор Емельяненко янги йил куни кечасида Японияда жанг ўтказади

Спорт 20 Сентябрь 2015 3015

Аралаш қоидалар бўйича россиялик машҳур спортчи Федор Емельяненко катта танаффусдан кейинги илк жангини янги йил оқшомида ўтказиши маълум бўлди. Спортчининг ўзи инстаграмида шу ҳақида ёзган.

Емельяненконинг жанги Япониядаги турнирнинг марказий баҳси сифатида қайд этилади. Bellator ва PRIDE ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган ушбу шоу жанги АҚШ ҳудудида Spike TV телеканали томонидан трансляция қилинади.

Ҳозирча унинг рақиби номи маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Емельяненко шу йилнинг 14 июлида спортга қайтишини эълон қилганди.

Емельяненко Япониянинг Pride ташкилоти талқинига кўра тўрт карра жаҳон чемпиони саналади.

У сўнгги маратаба 2012 йилда рингга чиққан ва фаолиятини якунлаш ҳақида баёнот берганди.

Профессионал фаолияти давомида 38 жангда қатнашган Федор уларнинг 34таси ғалаба қозонган. Тўрт марта мағлубиятга учраган.

Кўпроқ янгиликлар