“Феррари” жамоаси аъзоси Себастьян Феттель “Формула-1” пойгаси Сингапур Гран-присини ютди. Маррага иккинчи бўлиб “Ред Булл” аъзоси Даниэль Риккардо етиб келди. 3-ўринни “Феррари”нинг яна бир пойгачиси Кими Райкконен эгаллади.

Россиялик пойгачи Даниил Квят 6-ўринни эгаллади, у икки марта трассага хавфсизлик машинаси чиққани сабабли ўз позициясини йўқотди. Биринчи ҳолда хавфсизлик машинаси Фелипе Масса ва Нико Хюлькенбергнинг тўқнашувидан кейин, иккинчи ҳолда эса трассага қандайдир одам югуриб чиққанда трассада пайдо бўлди.

Пойга етакчиси Льюис Хэмилтон болидидаги механик носозликлар туфайли пойгадан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Умумий ҳисобда 2-ўринни эгаллаётган Нико Росберг маррага тўртинчи бўлиб келди.

Формула-1. Сингапур Гран-приси.

1. Себастьян Феттель («Феррари»)
2. Даниэль Риккардо («Ред Булл») +1.4
3. Кими Райкконен («Феррари») +17.1
4. Нико Росберг («Мерседес») +24.7
5. Валттери Боттас («Уильямс») +34.2
6. Даниил Квят («Ред Булл») +35.5
7. Серхио Перес («Форс Индия») +50.8
8. Макс Ферстаппен («Торо Россо») +51.4
9. Кичик Карлос Сайнс («Торо Россо») +52.8
10. Фелипе Наср («Заубер») +90.0
11. Маркус Эрикссон («Заубер») +97.5
12. Пастор Мальдонадо («Лотус») +97.7
13. Ромен Грожан («Лотус») +2 круга
14. Александер Росси («Манор») +2 круга
15. Уилл Стивенс («Манор») +2 круга
Дженсон Баттон («Макларен») — маррага етиб келмади
Фернандо Алонсо («Макларен») — маррага етиб келмади
Льюис Хэмилтон («Мерседес») — маррага етиб келмади
Фелипе Масса («Уильямс») — маррага етиб келмади
Нико Хюлькенберг («Форс Индия») — маррага етиб келмади