Германия Бундеслигаси, 5-тур: “Боруссия” Дортмунд “Байер”ни тор-мор этди ва кетма-кет 5-ғалабага эришди

Спорт 20 Сентябрь 2015 2033

20 сентябрда Германия Бундеслигасининг 5-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз уйида “Байер”ни 3:0 ҳисобида ютди. Тўпларни Йонас Хофман, Синдзи Кагава ва Пьер-Эмерик Обамейянг киритди. Дортмундликлар ушбу мавсум бошлангандан бери кетма-кет 5-ғалабага эришдилар ва “Бавария” каби 15 очкога эга бўлмоқдалар.

Германия Бундеслигаси. 5- тур
Боруссия Д (Дортмунд) – Байер (Леверкузен) – 3:0
Голлар: Хофман, 19 (1:0); Кагава, 58 (2:0); Обамейянг, 74 (3:0, пен).

Турнинг яна бир учрашувида “Штутгарт” ўз майдонида “Шальке”га 0:1 ҳисоби билан имкониятни бой берди. Шу тариқа “шваблар” кетма-кет 5 ўйиндан бери мағлубиятга учрамоқдалар. Учрашувдаги ягона тўпни 53-дақиқада Лерой Зане киритди.

Мусобақа жадвалида “Шальке” 10 очко билан 4-ўринни, “Штутгарт” эса охиридан битта олдинги 17-ўринни эгалламоқда.

Штутгарт (Штутгарт) – Шальке-04 (Гельзенкирхен) – 0:1
Голлар: Зане, 53 (0:1).

Турнинг яна бир учрашувида “Аугсбург” ўз майдонида “Ганновер”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионатдаги илк ғалабасига эришди.

Аугсбург – Ганновер 2:0
Голлар: Эшвайн, 29 (1:0), Верхаф, 32 (2:0, пен.)

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10588 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 47252 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 77949 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 41328 Lifestyle
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 58 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 870 Жамият
Кўпроқ янгиликлар