Германияда яна бир марта муҳожирлар бошпанасига ўт қўйилиши ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Ёнғин рўй берган вақтда бу бошпанада ҳеч ким бўлмаган, у янги келувчилар учун тайёрланган эди.

Полициянинг маълумотларига кўра, айни вақтда бу ёнғин онгли равишда ва қасддан содир этилганига далиллар аниқланган.

Ёнғин натижасида бино жиддий шикастланган, эндиликда бу ерга келиши режалаштирилган муҳожирлар учун жой топиш муаммоси пайдо бўлган.

Айни вақтда бинога ўт қўйганлар қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан тахминан 1 ой муқаддам ҳам Германиянинг шимоли-ҳарбида номаълум шахслар 30 нафар муҳожир яшаётган бошпанага "Молотов коктейли" улоқтириш орқали ёнғин ҳосил қилганди.