Греция қирғоқлари яқинида муҳожирлар кемаси чўкиши оқибатида 26 киши бедарак йўқолди

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 1217

Греция соҳилбўйи хизмати қутқарувчилари денгизда 26 нафар муҳожирни қидириш ишларини олиб бормоқда.

Ассосейтед Пресс нашрининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни эрталаб Европа Иттифоқининг ташқи чегаралари хавфсизлиги хизмати ("Фронтекс") вертолёти Грециянинг Лесбос оролидан шарқда чўкаётган кемани пайқаган.

Ҳудудга 2та қутқарувчи кема юборилган ва 20 нафар муҳожир қутқариб қолинган. Ушбу кема бортида жами 46 киши бўлгани аниқланган.

Бу кема ҳам йил давомида Туркия орқали Европага ўтиб олишга уринаётган юз минглаб суриялик ва афғонистонлик муҳожирлар оқимининг бир қисми бўлган.

Кўпроқ янгиликлар