Ҳиндистонда кабадди спорти билан шуғулланувчи 9 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 3554

Ҳиндистонда юз берган ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳиндларнинг қадимий спорт тури бўлмиш кабадди билан шуғулланувчи 9 киши ҳалок бўлган ва яна 15 киши тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда NDTV хабар берган.

Маълум қилинишича, 19 сентябрь куни кечаси спортчилар кетаётган автобус Орисса штати шарқидаги кўприкдан жарликка қулаб тушган. Ушбу автобус спортчиларни мусобақа ўйинидан уйларига олиб қайтаётганди. Ҳалок бўлганлар орасида 18 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар борлиги айтилган.

Манбанинг айтишича, бу ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, кабадди Осиёда милоддан аввалги даврлардан бери ўйнаб келинадиган спорт тури бўлиб, ватани Ҳиндистон ҳисобланади. Баъзи манбаларда бу спорт 4 минг йил олдин пайдо бўлгани айтилади. Ушбу спорт ўзида жамоавий кураш элементларини жамлаган.

1980 йилда Ҳиндистонда ушбу спорт тури бўйича биринчи марта Осиё чемпионати ўтказилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар