Kia компанияси янги авлод Optima универсали ишлаб чиқаришини тасдиқлади. Бу ҳақда Жанубий Корея автомобиль маркаси вакиллари Франкфурт автосалонида маълум қилган. 

Беш эшикли автомобиль баҳорда Женевада намойиш қилинган Sportspace концепт-кари услубида ишланади.

Универсал седан каби моторларга эга бўлади, унинг Европа учун мўлжалланган версияси икки литрли, 163 от кучига эга бензинли ва модернизациялашган 1,71 литрли, 141 от кучига эга двигателлар билан таклиф этилади. Биринчи двигатель механик ёки 6 поғонали “автомат” узатмалар қутиси билан, иккинчи двигатель иккита илашишга эга 7 поғонали “робот” билан бирга ишлайди. Седан Европада 2015 йилнинг охирига яқин сотила бошланади, универсал эса 2016 йилнинг 1-чорагида компаниянинг дўконларида пайдо бўлади. Шу вақтда “Оптима”нинг 4 эшикли “қувватланган” GT версияси ҳам чиқарилади.

Моделлар оддий вариантдагидан мослашувчан подвеска ва қайта созланган рул бошқаруви билан фарқланади. Optima GT седани 245 от кучига эриша оладиган 2 литрли “турботўртлик” ҳамда 6 поғонали “автомат” узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Янги автомобиль 100 км тезликка 7,4 сонияда эриша олади, максимал тезлиги эса соатига 240 км билан чекланган.