KUN.UZ дайжести: 19 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Жамият 20 Сентябрь 2015 6998

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 19 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори эълон қилинди>>

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори эълон қилинди

Паспорт қоидаларини бузиш юзасидан белгиланган жарималар миқдори маълум қилинди>>

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ички ишлар вазирлиги Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жарималар миқдори тўғрисида маълумотни эълон қилди

ИИВ: Бизнес-марказдаги ёнғинда қурбон бўлганлар йўқ>>

2015 йил 18 сентябрь куни тахминан соат 18дан 46 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Марказий диспечерлик хизматига шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12 қаватли Бизнес маркази биносининг ташқи томонида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган

БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди>>

Бугун, 19 сентябрь куни БАА шаҳзодаси, Дубай амирлиги тахти ворисларидан бири шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум вафот этди. Бу ҳақда амирлик маъмурияти расман маълум қилди

ОАВ: Пентагон Россияга қарши янги ҳарбий режа тайёрламоқда>>

Пентагон Болтиқбўйи минтақасида Россияга қарши янги ҳарбий режаларни тайёрламоқда

Греция соҳилида 5 ёшли суриялик қизчанинг жасади топилди>>

Туркиядан Грецияга денгиз орқали ўтиш пайтида 5 ёшли суриялик қизча ҳалок бўлди

АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилдилар>>

АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Эштон Картер ва Сергей Шойгу бу йилда биринчи марта музокаралар ўтказдилар

Япония парламенти ўз ҳарбийларига хориждаги жанговор ҳаракатларда иштирок этишга рухсат берди>>

Япония парламенти олий палатаси кўпчилик овоз билан миллий мудофаа кучларининг ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги қонунлар пакетини қабул қилди

Қозоғистондаги нефть ҳавзасида чиққан ёнғин 5 минг кв м майдонга тарқалди>>

Қозоғистон ғарбидаги нефть ҳавзасида келиб чиққан ёнғин атрофга тарқалишда давом этмоқда ва айни пайтда 5 минг кв м майдонни қамраб олган

Ўзбекистон Европага қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича навбатдаги шартномаларни имзолади>>

2015 йилнинг 2-5 сентябрь кунлари Латвия пойтахти Рига шаҳрида “Riga Food 2015” халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди

ИШИД жангарилари Сурияда оммавий қатл уюштирди>>

Сурияда ўрнашган ИШИД жангарилари мамлакат шимоли-ғарбидаги авиабазада асирликдаги 56 нафар суриялик ҳарбийни оммавий равишда отиб ташлади

MAN Auto Uzbekistan ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга 30 млн доллар сарфлайди>>

Самарқанд вилоятида жойлашган MAN Auto Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси MAN юк машиналари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришга 30 млн долларга яқин маблағ сарфлайди

"Челси" "Арсенал"га қарши дерби баҳсида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди>>

Лондондаги "Стемфорд Бриж" ўйингоҳида АПЛнинг 6-тури доирасида "Челси" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги дерби баҳси ўтаказилди. Ушбу баҳсда 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 46963 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63702 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34714 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19748 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75200 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60262 Жамият
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 4 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
Италияда велоспорт бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди
18:29 1 Спорт
Юнусободда жиноятчилар ўғрилик содир этгандан сўнг қўлга олинди
Кўпроқ янгиликлар