KUN.UZ дайжести: 19 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жамият 20 Сентябрь 2015 3837

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 19 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Chevrolet Malibu йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлик қилмоқда>>

«Дунё йил автомобили» танлови (World Car of the Year, WCOTY) ташкилотчилари Франкфуртдаги автосалонда 2016 йилнинг энг яхши автомобили номини қўлга киритишга даъвогар автомобиллар рўйхатини эълон қилганди

Таниқли исланд хонандаси саҳнага Марғилон хонатласи кийиб чиқди>>

Хонатлас Ўзбекистон ва ўзбек халқининг асосий ташриф қоғозларидан бири бўлиб келган. Сўнгги вақтларда хонатлас жаҳон миқёсида кенг танилиб, Европа ва Американинг энг таниқли модельер ва дизайнерлар эътиборини қозонмоқда

Сардор Рашидов “Ал Жайиш” таркибидаги илк голини нишонлади>>

18 сентябрь куни Қатар Юлдузлар Лигасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Тур доирасидан ўрин олган ўйинлардан бири “Ал Жайиш“ ва “Ал Сайлия“ жамоалари ўртасида кечди. Унда ўйин давомида катта устунликка эга бўлган мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди

Олимлар Европадаги энг “семиз” ва энг “хушқомат” миллатларни аниқлашди>>

Халқаро шифокорлар гуруҳи Европадаги энг “семиз” ва энг “хушқомат” миллатларни аниқладилар. Олимлар томонидан тадқиқ қилинган миллатлар орасида немис ва славян халқлари ҳисобга олинмаган

Нилуфар Усмонова ногирон йигит томонидан ёзилган шеърни қўшиққа айлантирди>>

Ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Нилуфар Усмонова ногирон йигитнинг орзусини амалга оширди

Фалаж онасини тиши орқали овқатлантираётган қўлсиз бола интернетда машҳур бўлди>>

Чэн Синь-Иннинг ҳаёти жуда оғир кечди: етти ёшида электр токи уришидан иккила қўлидан айрилди, аммо шунга қарамасдан далада ишлай бошлади. У 20 ёшлигида отаси вафот этди, йигит онаси билан ёлғиз қолди

Обама 1 ёшли болакайни 101 йиллик таваллуд аёми билан табриклади>>

АҚШ Оқ уйи Юта штатида яшовчи оила фарзандига туғилган куни муносабати билан табрикнома юборди. АҚШ маъмуриятининг расмий бланкасидаги мактубда “Азиз Бенжамин: 101 йиллик таваллуд аёминг билан табриклайман”, деб ёзиб қўйилган эди

Моуриньо Ева Карнейрони ҳақорат қилгани учун 5та ўйинга четлатилиши мумкин>>

Англия футбол ассоциацияси "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньога нисбатан иш очди

АҚШда бир-бирига жуда ҳам ўхшаш уч эгизак дунёга келди>>

Нью-Йорк шаҳридаги Жейсон ва Келли Фенлилар оиласида бир-бирига айнан ўхшаш уч эгизак — Майлза, Ноа ва Оуэна Фенли дунёга келди

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар