Ла лиганинг 4-турида "Атлетико" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди

Спорт 20 Сентябрь 2015 1023

19 сентябрь куни "Реал" ва "Гранада" ўртасидасидаги баҳс орқали Ла Лиганинг 4-турига старт берилди. Бу ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.

Бу ўйиндан кейин чемпионатнинг 4-тури биринчи куни доирасида яна 4та учрашув ўтказилди.

Эйбар – Атлетико

Янги мавсумда ҳал мағлубиятга учрамай келаётган "Эйбар" 4-турда "Атлетико"ни қабул қилди. Бу учрашувда Торреснинг голи ва голли узатмаси “Атлетико”га меҳмонда ғалаба олиб келди. Энди "матрасчилар" ҳисобида 10 очко ва жамоа 2-ўринга кўтарилди. "Эйбар" эса 7 очко билан 6-ўринга тушди. 

Эйбар – Атлетико М  – 0:2
Голлар: Корреа, 62 (0:1); Торрес, 77 (0:2).

Реал Сосьедад – Эспаньол

“Эспаньол” меҳмонда “Реал Сосьедад” устидан 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни мезбон жамоа сафида Иманоль Агирече, Жонатас, меҳмон жамоа сафида эса Херар Морено, Энсо Роко, Эрнан Перес ҳисобига ёзилди. Учрашув 1-бўлимининг охирида “Реал Сосьедад” дарвозабони Херонимо Рульи майдондан четлатилди ва мезбонлар 2-бўлимни бир кишига кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлган.

“Эспаньол” ушбу ғалабаси эвазига мусобақа жадвалида 4 та ўйиндан кейин 6 очко жамғарган ҳолда 8-ўринга кўтарилиб олди. “Реал Сосьедад” эса 4та ўйиндан кейин 2 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда бормоқда.

Реал Сосьедад – Эспаньол  – 2:3
Голлар: Агирече, 20 (1:0); Морено, 44 (1:1, пен); Роко, 71 (1:2); Жонатас, 86 (2:2); Перес, 90 (2:3).
Четлатиш: Рульи, 42 (Реал Сосьедад).

 

Валенсия – Бетис 

Валенсиядаги яна бир учрашувда «Месталья» стадионида маҳаллий “Валенсия” клуби учрашувнинг 2-бўлимида бир кишига кўп бўлиб ҳаракатланганига қарамасдан ўз уйида Севильянинг “Бетис” клубини юта олмади: учрашувнинг 48-дақиқасида севильяликлар яримҳимоячиси Дани Себальос майдонни тарк этди. Учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд қилинди. Айни пайтда "Валенсия" 6 очко билан 7-ўринда, "Бетис" эса 5 очко билан 10-ўринда жойлашган.

Валенсия – Бетис  – 0:0
Четлатиш: Себальос, 48 (Бетис).

Хетафе - Малага

"Хеатфе" "Малага"ни қабул қилди. Дастлабки 3 ўйинда ҳар иккала клуб ҳам ғалаба қозонмаган эди. Бу сафар мезбонлар ана шу нохуш анъанага барҳам беришди. Чеповичнинг 2 дақиқада урган голи ягона бўлди ва "Малага" дастлабки ютуқни тантана қилди.

Хетафе - Малага 1:0
Гол: 1:0 – 2 Шепович.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17445 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22486 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11413 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12301 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40729 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53000 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар