Люсьен Ким: АҚШ Сурияда мағлуб бўлди, Путин дунё сиёсат саҳнасига кўтарилди

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 14268

Барча Сурия билан машғул бўлган ҳозирги пайтда Путин ўзини Асад билан тил топиша оладиган ягона етакчи сифатида намоён этиши, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ва ИШИДга ўртасидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши учун вақт келди, дея ёзмоқда Люсьен Ким Reuters агентлигига.

Таҳлилчининг фикрича, сентябрь ойи охирида БМТ Бош Ассамблеясида сўнгги ўн йил ичида илк бор сўзга чиқувчи Путиннинг нутқи бошқалардан кескин фарқ қилади. Унинг сўзларига кўра, ушбу нутқ билан бутун дунё, айниқса АҚШга Россиянинг жаҳонда етакчи кучга эга экани, уни инкор этиш ёки ажратиб қўйишга уриниш фақатгина ўз хавотир ва хавфсизлигига раҳна солишини кўрсатиб қўяди.

Москва АҚШга шу вақтгача фойда бермаётган сиёсати ўрнига унинг муқобилини таклиф этиб, Россия муаммонинг эмас, балки ечимнинг бир қисми эканини эслати ўтади. Мазкур одим Путиннинг дунё сиёсат саҳнасига кўтарилишига хизмат қилади. Кимнинг фикрича, бунга келгусидаги бир қатор муҳим учрашувлар ҳам ишора бериб турибди.

Душанба, 21 декабрь куни Россияга Исроил бош вазирининг Россия етакчиси билан Сурия масаласини муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюриши кутилаётган бўлса, АҚШ давлат котиби Жон Керри мунтазам равишда Сергей Лавров билан Оқ уйда Путин ва Обаманинг учрашувини ташкил этиш имкониятлари юзасидан музокаралар олиб бормоқда. 2 октябрь куни эса Парижда Россия президентининг Меркель ва Олланд билан учрашуви бўлиб ўтади.

Россия президенти Владимир Путин 28 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг сессиясида маъруза қилади. РФ ТИВ маълумотига кўра, Путин ўз маърузасида Сурия, украин инқирози ва санкциялар муаммоси тўғрисида сўзлаб, терроризмга қарши курашда икки хил стандартлардан воз кечишга чақиради.

Бундан аввал Путин БМТ Бош Ассамблеясида 2000, 2003 ва 2005 йилларда нутқ сўзлаган.

Кўпроқ янгиликлар