Ўзбекистонлик ишчи гуруҳи аъзоларининг Мадина шаҳридаги сермаҳсул фаолиятини Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳожиларига хизмат кўрсатувчи муассаса томонидан юксак эътироф этилди. Ҳожиларни кутиб олиш, жойлаштириш, зиёрат ва кузатишда жорий қилинган тартиб-интизом ҳамда кўрсатилган фаоллик учун Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳи мазкур муассаса томонидан махсус мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.
Мадина шаҳридаги ҳаж ишчи гуруҳи аъзолари ўзбекистонлик зиёратчиларни аэропортдан кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, Мадина шаҳридаги муқаддас жойларни зиёрат қилдириш ва уларни Макка шаҳрига кузатиш каби ташкилий ишларни тизимли олиб бордилар.
Ташаккурнома ишчи гуруҳимизнинг келгусидаги ишларида қўшимча рағбат бўлиб, ўз ишларига янада масъулият билан ёндошишларига хизмат қилиши шубҳасиз.
Ўз навбатида, намунали ҳамкорликлари учун ўзбекистонлик ишчи гуруҳи томонидан Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳожиларига хизмат кўрсатувчи муассаса раҳбарларига ташаккур билдирилди.

Жалолиддин Ҳамроқулов,
Макка шаҳри

(Арабчадан таржима)
Саудия Арабистони мамлакати Мадина шаҳри
Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳожиларига
хизмат кўрсатувчи муассаса

ТАШАККУРНОМА

Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳожиларига хизмат кўрсатувчи муассасанинг ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатувчи бўлими Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳига ва, хусусан, муфтий Усмонхон Алимов жанобларига ўзининг самимий мақтови ва юксак ташаккурларини билдиради.
“Ҳаж – 2015” мавсумида Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳи ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатишда катта куч-ғайрат сарфлаганини мамнуният билан изҳор этади. Шунингдек, ҳаж ишчи гуруҳининг ишларида улкан муваффақият ва юксак зафарлар тилайди.

Ҳурмат ила,
Ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат
кўрсатувчи бўлим мудири, устоз Аббос Аҳмад Абдулҳафиз

имзо, муҳр

Манба: muslim.uz