Минскда МДҲнинг террорчиликка қарши кураш бўйича баёноти лойиҳаси маъқулланди

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 1074

Минскда эксперт гуруҳи йиғилишида МДҲнинг террорчиликка қарши кураш бўйича баёноти лойиҳаси маъқулланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Ҳужжатда халқаро хавфсизлик ва тинчликка бевосита хавф солувчи террорчилик гуруҳлари фаолиятининг кескин ошиши ҳамда “тинч аҳолининг, жумладан асирларнинг оммавий равишда қатл этилиши, террорчилар томонидан тарихий ва маданий ёдгорликлар, диний қадамжоларнинг ваҳшиёна барбод қилиниши” билан боғлиқ ҳолда “чуқур хавотирланиш” билдирилган.

Ҳужжат жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзоларига БМТ Бош ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашининг аксилтеррорчилик резолюциясининг барча шартларини сўзсиз бажаришга чақирувни ўз ичига олган.  

Шунингдек, террорчилик гуруҳлари ва уларнинг фаолиятига алоқадор бўлган шахслар томонидан ОАВ ва интернетдан фойдаланишни чеклаш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидлаб ўтилган.

Бундан ташқари, “террорчиликка қарши кураш, зўравонлик, миллий тоқатсизлик ва адоватнинг олдини олиш бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келишилган ҳаракатларни жорий қилиш зарурлиги” кўрсатиб ўтилган.   

Ҳужжатда террорчиликка қарши кураш соҳасида барча манфаатдор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёргарлик билдирилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар