ОАВ: АҚШ ва Хитой киберхавфсизлик соҳасида келишувга эришишни мўлжалламоқда

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 1425

Қўшма Штатлар ва Хитой яқин кунларда тезкор тартибда киберхавфсизлик бўйича музокаралар ўтказиб, мазкур соҳада шартнома имзолашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда шанба, 20 сентябрь куни New York Times маълум қилди.

Нашрнинг вазиятдан хабарор бўлган ахборот манбасига асосланиб хабар беришича, томонлар эришишга ҳаракат қилаётган шартномада тинчлик вақтида дунёнинг бошқа давлатларидаги ниҳоятда муҳим объектлар инфратузилмаларига ҳар икки мамлакатнинг киберҳужумларни биринчи бўлиб бошламаслик шарти белгилаб қўйилади.

New York Times`нинг маълум қилишича, мазкур шартнома келгуси ҳафтада ХХР раиси Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи доирасида имзоланиши мумкин.

Газетанинг қайд этишича, ниҳоятда муҳим объектларга электростанциялар, шифохоналар ва телефон тармоқлари ва бошқалар мансуб.

Сўнгги вақтларда АҚШ маъмурияти тез-тез киберхуружлар нишонига айланмоқда. Сўнгги марта сентябрь ойида хакерлар Ҳарбий кучлар Раҳбарлар штаби қўмитаси электрон почтасига ҳужум қилиб, 25 млн нафардан зиёд давлат хизматчиларининг шахсий маълумотларини ўғирлаган.

АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэпер ходимлар маълумотлар базасига бузиб киришлар учун жавобгарликни хитойлик хакерлар зиммасига юклаган. Пекин эса ушбу айбловни қатъий равишда рад этган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар