ОАВ: "ПСЖ" Моуриньога таклиф билан чиқди

Спорт 20 Сентябрь 2015 1867

"ПСЖ" раҳбарияти Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун жамоа бошқарувига Жозе Моуриньони таклиф этиш ниятида.

Sunday Express нашри хабарида ёзилишича, "Челси" бош мураббийи айни вақтда парижликларнинг асосий мақсади бўлиб турибди ва у шу мавсум давомидаёқ Парижда иш бошлаши мумкин.

Жозе Моуриньо шу йилнинг августида янгиланган шартномасига кўра лондонликлар билан 2019 йилга қадар ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган.

Бироз вақт муқаддам мураббий ҳеч қачон ўз хоҳишига кўра "Челси"дан кетмаслигини айтган эди.

Парижликлар раҳбарияти ушбу португални ўз жамоаларини янги даражага олиб чиқиши мумкин бўлган мутахассис сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Моуриньо 2 марта ЕЧЛни қўлга киритган ("Порту" ва "Интер" билан). "ПСЖ" раҳбари Моуриньо бу ишни ўз жамоаси билан ҳам такрорлаши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.

Қайд этиш керакки, Жозе Моуриньо АПЛнинг янги мавсумини ишончли тарзда бошламади. Лондонликлар 6 турдан кейин 7 очко билан турнир жадвалининг 13-ўрнига жойлашган.

Моуриньо жамоага 2013 йилда қайтганди. 2014-15 йиллар мавсумида у жамоа билан АПЛда чемпион бўлди.

"ПСЖ"да эса 2013 йилдан буён Лоран Блан бош мураббий сифатида ишламоқда. Жорий мавсумнинг 6 туридан кейин "ПСЖ" 14 очко жамғарган ва турнир жадвалида пешқадамликни қўлига олган. Парижликлар Блан мураббийлигида ўтган 2 мавсумда ҳам Францияда чемпионликни нишонлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар