Ўзбекистонлик киноижодкорлар навбатдаги янги фильмнинг премьерасига тайёргарчилик кўрмоқдалар. Фильм комедия жанрида бўлиб, “Мен ёлғончиман” деб номланади. Ҳозирда фильмни суратга олиш ишлари якунланиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Режиссёр Бехзод Жониев суратга олган бу фильмнинг тарбиявий аҳамияти шундаки, уни кўрган одамларда ёлғончилик қилиш истаги умуман йўқолиши керак.

Комедия тақдимоти ва илк намойиши октябрда бўлиб ўтади. Фильмни Бехзод Жониев суратга олган, оператор Умид Маликов, продюсер Дадахон Обидов.

Фильмда ролларни Севара Солиева, Жумадилла Раметов, Мадина Мухторова, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Шоҳида Узоқова, Бегзод Мирзаев, Дадахон Обидов, Дилбар Икромова, Азиза Бегматова ва Азиз Раметов ижро этганлар.