Олий лиганинг 22-туридан кейин "Пахтакор" "Локомотив" билан 5 очколик фарқни сақлаб қолди

Спорт 20 Сентябрь 2015 1630

19-20 сентябрь кунлари футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 22-тур ўйинлари ўтказилди.

"Локомотив" - "Насаф"

Дастлаб, турнинг марказий учрашувида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Қаршининг “Насаф” жамоаси билан учрашиб, минимал устунлик билан ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга 47-дақиқада темирйўлчилар сафида Санжар Шоаҳмедов муаллифлик қилди.

Бу ўйиндан кейин Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 54тага етди ва жамоа учинчи ўриндаги "Насаф" (48 очко) жамоаси билан орадаги фарқни 4та очкога оширди.

"Локомотив" - "Насаф" - 1:0

Гол: 1:0 - 47 Шоаҳмедов

 

"Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун эса Тошкентнинг яна бир жамоаси "Пахтакор" Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси майдонига сафар қилди.

Бу учрашувда Аднан Ораховац томонидан 77-дақиқада урилган гол ягоналигини сақлаб қолди. Эндиликда "Пахтакор" ҳисобидаги очколар сони 59тани ташкил қилмоқда.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1

Гол: Аднан Ораховац (77)

 

"Нефтчи" - Бунёдкор"

22-тур арафасида бош мураббий Мурод Исмоиловни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Андрей Фёдоровни тайинлаган "Нефтчи" бугун ўз уйида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилди. Бу ўйинда Кашкавал томонидан 3-дақиқада урилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди.

Эндиликда "қалдирғочлар" 44 очкоси билан 4-ўринда қолди. Ўзаро ўйинда 3 очко олган "Нефтчи" ҳисобидаги очколар сони эса 43тага етди.

"Нефтчи" - Бунёдкор" 2:0

Гол: Кашкавал (3), Муродбек Бобожонов (90+1)

Турнинг яна 5та учрашуви қуйидагича якунланган.

 

"Металлург" - "Динамо" — 4:2

Голлар: 1:0 - 23 Вагапов, 2:0 - 64 Норбеков, 3:0 - 74 Вагапов, 3:1 - 78 Мурзоев, 3:2 - 83 Шарофутдинов, 4:2 - 86 Акбаров.

 

"Шўртан" - "Андижон" - 0:0

 

"Қизилқум" - "Олмалиқ" - 2:1

Голлар: 1:0 - 7 Деркач, 1:1 - 22 Туропов, 2:1 - 38 Вахобов.

 

"Бухоро" - "Қўқон-1912" - 2:0

Голлар: 1:0 - 43 Ибрагимов, 2:0 - 50 Санаев

 

«Машъал» - «Сўғдиёна» - 0:0

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар