Озарбайжон ва Тожикистон президентлари Россиядаги Дербент шаҳри аҳолисини шаҳарнинг 2000 йиллиги билан қутлади

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 1483

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россиянинг Доғистон республикасида жойлашган қадимий Дербент шаҳри аҳолисини шаҳарнинг 2000 йиллиги билан қутлади. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

Президентлар ўз табригида шаҳарнинг дунё ва Россия тарихида муҳим аҳамият касб этгани, унинг бугунги кундаги мавқейи тўғрисида фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Доғистондаги Дербент шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган юбилей маросимини нишонлаш учун Россиянинг ички ҳудудлари ва хориж мамлакатлардан 40дан зиёд вакиллар — ҳаммаси бўлиб 5 минг меҳмон ташриф буюрди. Улар учун катта байрам дастури тайёрланган.

Дербент — ўзининг тарихий ўрнида антик давр руҳини сақлаб қолган шаҳарлардан бири бўлиб, тарихда Рим империяси, Византия, Парфия, Хазар ҳоқонлиги, Олтин Ўрда таркибида бўлган. Россия таркибига эса 1806 йилда кирган.
Айни пайтда шаҳар ўзининг кўплаб тарихий объектлари билан сайёҳлар ўртасида машҳур.

Кўпроқ янгиликлар