Қирғизистон президенти Олмосбек Атамбоев республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиши мамлакатдаги иқтисодиётнинг ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилишини айтди. 

Атамбоев бу ҳақда қирғизистонлик тадбиркорлар олдидаги чиқишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Қирғизистоннинг ЕОИИга кириши билан бизнес, ишлаб чиқаришни қайта қуриш учун янги имкониятлар очилади. Молиявий инқирозга қарамасдан, биз бу мақсадлар учун нафли шароитларда молиявий ресурсларни жалб қиламиз”, деб ишонч билан айтмоқда Атамбоев.

Унинг фикрича, шу муносабат билан Қирғизистон бизнес ва фойдали ички ва ташқи инвестициялар учун “сермаҳсул ўлка” бўлиши керак.

“Биргаликдаги ва мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар билан биз иқтисодий кучли ва ижтимоий фаровон Қирғизистонни қурамиз”, деб умид билдирмоқда Қирғизистон етакчиси.

Қирғизистон 12 августдан ЕОИИнинг тўлақонли аъзосига айланди. Ушбу иттифоққа, шунингдек, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия киради.