Рауль Кастро Куба пойтахти аэропортида Рим папаси билан учрашди

Жаҳон 20 Сентябрь 2015 2124

Куба етакчиси Рауль Кастро мамлакат пойтахтидаги Хосе Марти номидаги халқаро аэропортда бу ерга шанба, 20 сентябрь куни Alitalia авиакомпаниясининг махсус рейси билан келган Рим папаси Франциск билан учрашди.

Рим католик черкови раҳбари ўзининг руҳонийлик ташрифини Кубадан бошлаб, сўнгра Америка Қўшма Штатлари сафарига йўл олади.

Учрашув чоғида Куба раҳбари Рим папасига АҚШ ва Куба ўртасида воситачилик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Рауль Кастро, шунингдек, Америка томонидан орол-давлатнинг блокада қилиниши тўхтатилиб, АҚШ эгаллаб олган Куба ҳудуди ҳисобланувчи Гуантанамодаги ҳарбий денгиз базасини қайтариш зарурлигини ҳам айтиб ўтди.

“Зўрлик билан эгаллаб олинган Гуантанамо ҳарбий денгиз базаси ҳудуди Кубага қайтарилиши керак”, – деди Кастро понтифик билан учрашувга бағишланган маросимда.

Рим папасига сафар чоғида ўттиздан зиёд кишилар ҳамроҳлик қилмоқда. Жумладан, Ватикан давлат котиби кардинал Пьетро Паролин ва “ташқи ишлар вазири” архиепископ Пол Ричард Галлахер, шунингдек, Alitalia компаниясининг AZ4000 рейси билан дунёнинг етакчи ОАВ журналистлари ташриф буюрган.

Папанинг хориж сафари 28 сентябргача давом этиб, папа Франциск 26 маротаба нутқ ўқийди — уларнинг 4таси инглиз, қолганлари испан тилида бўлади. Ушбу нутқлар олтита шаҳар — Куба оролидаги Гавана, Ольгин, Сантьяго-де-Куба, АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк ва Филадельфия шаҳарларида бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар