Японияда мамлакат мудофаа кучлари ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги қарор Осиё ва бутун дунёдаги тинчлик ва барқарорликка хавф солади. Бундай баёнот билан Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги вакили айтди

Вакилнинг айтишича, Токиога сайёрамизнинг исталган нуқтасидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши, жумладан АҚШ кучларига кўмак берадиган бу ҳужжат “Япониянинг бошқа давлатларга босқинчилик билан кириши учун йўл очиб беради”.

“Ҳозирги вазият Шимолий Кореянинг мудофаа манфаатлари йўлида ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳақидаги қарорининг тўғри эканлигини исботлайди”, деб ҳисобланмоқда Шимолий Кореяда.

Баёнотда таъкидланганидек, “Пхеньян кейинроқ ҳам Шимолий Кореяга йўналтирилган тажоввузкор ҳаракатларга қарши бу салоҳиятни ошириб бораверади”.