Сингапурда “Формула-1” пойгаси пайтида мухлис трассага чиқиб сайр қилиб юрди

Спорт 20 Сентябрь 2015 1998

20 сентябрда “Формула-1” пойгасининг Сингапур Гран-приси босқичида пойга пайтида бир мухлис трассага чиқиб кетди. Бу ҳақда “Формула-1”нинг твиттердаги расмий блогида маълум қилинди.

Мухлис панжарадаги тешикдан ўтиб, трасса бўйлаб сайр қилиб юрди. Шу муносабат билан трассага хавфсизлик машинаси туширилди. Қоидага кўра, пойгачилар хавфсизлик машинаси ортидан уни қувиб ўтмаган ҳолда секин юришга мажбурлар. Бир неча дақиқадан кейин мухлис хавфли ҳудудни унга қандай чиққан бўлса шундай йўл билан тарк этди.

Сингапур Гран-присида Ferrari жамоаси пойгачиси Себастьян Феттель ютди.

Автопойга якунланишига 6 та босқич қолганда умумий ҳисобда “Mercedes” жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон етакчилик қилмоқда (252 очко). 2-ўринда унинг жамоадоши немис Нико Росберг (211), 3-ўринда эса Себастьян Феттель (203) кетмоқда. Россиялик пойгачи Даниил Квят 8-ўринда кетмоқда (66 очко).

Навбатдаги пойга Японияда 27 сентябрда бўлиб ўтади. 11 октябрда эса Сочида пойга тарихида иккинчи марта Россия Гран-приси бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар