Таэквондо бўйича Самсун Гран-Присида ака-ука Рафаловичлар омадсиз иштирок этди

Спорт 20 Сентябрь 2015 1003

Туркиянинг Самсун шаҳрида таэквондонинг ВТФ йўналиши бўйича йилнинг нуфузли мусобақаларидан бири – Гран-При турнири якунланади. Аввал хабар берилганидек, мусобақанинг илк куни мутлоқ вазн (+87) тоифасидаги баҳслар ўтказилиб, унда бир йўла икки нафар спортчимиз даянга чиққан эди.

Дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Жасур Бойқўзиев иккинчи давра баҳсида кореялик Чи Жол Хога олтин очко фарқи билан 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Айнан кореялик таэквондо устаси якунда Самсун Гран-Приси ғолиблигини қўлга киритди.

Амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин эса ярим финалга қадар мағлубиятсиз етиб борган ва бу босқичда ҳакамларнинг хатоси эвазига эронлик рақибига 5:6 ҳисобида ютқазиб, бронза медали билан тақдирланганди.

Кеча, 19 сентябрь куни -80 кг вазн тоифасида даянга чиққан ўзбекистонлик спортчилар – ака-ука Максим ва Никита Рафаловичлар медаллар учун баҳсларга киришишди. Ўзбекистонлик таэквондочилар мос равишда биринчи ва иккинчи давра учрашувида мағлубиятга учрашди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" нашри хабар берди.

Айни пайтда Жасур Бойқўзиев 338 очко билан дунё рейтингида ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди. Дмитрий Шокин эса иккинчи поғонадан жой олган. Ака-ука Рафаловичлар ушбу рейтинг очколари орқали Рио-2016га бориш имкониятлари деярли йўққа чиқди. Энди улар келаси йили ўтказиладиган Осиё саралаши орқали Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар