25 сентябрдан 26 сентябргача бўлган кунлар давомида Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи" кўргазмалар залида “Таълим ва карьера” халқаро кўргазмаси ўтказилади.
Ушбу кўргазма ташкилотчилари Камолот ЁИҲ, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо ва саноат палатаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳисобланади.
Кўргазмадан асосий мақсад ёшларларга келгусида касб танлашда аниқ йўналишлар таклиф этиш ҳисобланади.
Унда Ўзбекистондаги Олий ўқув юртлари ва коллежлар иштирокчиларни ўзларидаги мутахассисликлар билан таништиришиб, уларда танлов имкониятлари ҳақида тасаввурлар ҳосил қилишади.
Кўргазма доирасида психолог мутахассислар иштирокчилар билан учрашув ўтказишиб, турли маслаҳат ва тавсиялар бериши кўзда тутилган.
Мутахассислар ўқувчиларни турли олийгоҳларга кириш имтиҳонлари жараёни билан таништириб, уларнинг имтиҳонларга тайёрланишида керакли маслаҳатларини беришади.
Шунингдек, кўргазмада қатнашувчи турли компания ва корхоналарнинг вакиллари ўзларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришиб, ёшлар онгида бугунги меҳнат бозори ҳақида тушунча ҳосил қилишади. Бу орқали ёшларнинг келгусида қайси касбни танлаш борасида тўғри ҳаракат қилишлари имконини яратиш назарда тутилган.
Ушбу кўргазмада хусусий мактабларнинг ўқувчилари, турли ўқув курсларида таҳсил олаётган ёшлар иштирок этиши мумкин.

Батафсил маълумот:

www.edufair.uz

facebook.com/SspExpocontact