Фейсбукдаги “Общественный контроль” гуруҳи иштирокчиси унинг мурожаатига кўра ярим йилдан кейин Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ёнида янги автобус бекати ўрнатилганини маълум қилди.

“Ярим йиллик кураш бежизга кетмай, муваффақият билан якунланди – Вестминстер ёнида охир-оқибат янги бекат ўрнатилди”, деб ўз хурсандчилиги билан бўлишмоқда аёл.