CNN/ORC сўровномасига кўра, миллиардер Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партияси номзодлари орасида етакчилик қилмоқда.

Шунга қарамай, унинг номзодини қўллаб-қувватлаш даражаси 24 фоизгача тушиб кетди. Аввалроқ сентябрь бошидаги шунга ўхшаш сўровномада у 32 фоиз йиғган эди.

2-ўринни Hewlett-Packard компаниясининг собиқ президенти Карли Фиорина эгалламоқда. Сентябрь бошида у бор-йўғи 3 фоиз овоз олган эди, бироқ охирги сўровнома натижаларига кўра унга 15 фоиз одам овоз берган.

Сўровнома 17-19 сентябрь кунлари ўтказилди ва унда АҚШнинг 1006 фуқароси иштирок этди.