Хитой “Чанчжэн-6” (“Буюк сафар-6”) ракета-ташувчисининг илк парвозини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги маълум қилди

Парвоз Хитойнинг шимолидаги Шаньси вилоятида жойлашган Тайюань космодромидан амалга оширилди. Маълум қилинишича, ракета 20 та кичик ўлчамдаги сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқади.

“Чанчжэн-6” фақатгина суюқ кислород ва керосиндан тайёрланган нотоксик ёқилғида ишловчи Хитойнинг биринчи ракетасидир.