Хитойнинг шимоли-ғарбидаги мактаблардан бирида ёнғинга қарши кураш бўйича машғулот ўтказилаётган вақтида 190 нафар атрофидаги ўқувчи тутундан заҳарланди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берган.

Аниқлик киритилишича, жабрланувчилардан 9 нафарининг аҳволи оғир.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ҳодиса юз беришидан олдин 412 нафар ўқувчи иштирокида ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича машғулотлар бошланган.

Ўқитувчилар ушбу машғулотда тутун генераторини қўллашган. Шундан сўнг, кўплаб ўқувчилар йўтала бошлаган.