Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокснинг янги йўналиши – APB (AIBA Pro Boxing) бўйича бокс кечаси ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев қозоғистонлик Берик Абдраҳмоновга қарши рингга кўтарилди ва 12 раундлик жанг якунида рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган.

Таъкидланишича, Тожибоев 18 июль санасида Тошкентда россиялик Дмитрий Полянскийни мағлуб этиб, Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритган эди. Энди у 60 кг вазн тоифасида ушбу йўналиш чемпионига айланди.