20 сентябрда Испания Примерасининг 4-турида “Барселона” ўз уйида “Леванте”ни 4:1 ҳисобида енгди. Голларни каталонияликлар сафида Марк Бартра, Неймар ва икки марта Месси киритди. 

“Барса” шу ғалабаси эвазига Примера тарихида кетма-кет 4 мавсум давомида мавсумнинг 4та дастлабки учрашувида ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди.