“Боруссия Д” Бундеслигада мавсумни омадли бошлаш бўйича янги рекорд ўрнатди

Спорт 21 Сентябрь 2015 1172

Дортмунднинг «Боруссия» клуби 2015/16 йилги мавсумни омадли бошлаш орқали Бундеслига рекордини янгилади.

Томас Тухель жамоаси беш ўйинда бешта ғалабага эришди ва 18та гол урди. Голлар фарқи эса «+15»га тенг.

Шундай қилиб, дортмундликлар «Бавария»нинг 2012/13 йилги мавсумдаги рекордини янгилашди. Ўшанда мюнхенликлар ҳам бешта ўйинда ғалаба қозонган, бироқ битта кам гол урган эди.

Бешта ўйинда 18та голли натижага «Кёльн» жамоаси сўнгги бор 1977/78 йилги мавсумда эришган эди. Ўшанда жамоа 19 гол урган, бироқ бир марта мағлубиятга ҳам учраганди.

Айтиш жоизки, ўша мавсумларда «Бавария» ва «Кёльн» мавсум якунида Германия чемпиони бўлган.

Кўпроқ янгиликлар