“Жинсий жиҳод” қурбонлари Ўзбекистонга қайтмоқда

Ўзбекистон 21 Сентябрь 2015 78562

Сурия ва Ироқ ҳудудида фаолият юритаётган турли радикал гуруҳлар, биринчи навбатда ИШИД сафларига “жинсий жиҳод”ни амалга ошириш мақсадида қўшилган ўзбекистонлик аёллар алданганларини тушуниб, ўз юртларига қайтмоқда. Бу ҳақда журналист Марҳабо Норметова ёзмоқда.

“Жинсий жиҳод” тушунчаси илк бораси 2013 йилда пайдо бўлган эди: ўшанда саудиялик диний тарғиботчи Муҳаммад ал-Орифий аёлларни Сурияга йўл олиб, ўз таналари билан “жиҳодчи”ларни қўллаб-қувватлашга чақирган эди. Орифий бундай ишни амалга оширган аёллар албатта жаннатга тушажакларини таъкидлади. У ҳатто эрли аёлларни ҳам террорчилар билан “қисқа алоқалар” қилишга даъват этди.

2014 йилда ИШИД раҳбарияти AINA ахборот агентлиги орқали махсус фатво матнини тарқатиб, у орқали мусулмон аёлларни мана шундай “жиҳод”га ундади. Бундан ташқари, ўзига қарам ҳудудларда ушбу гуруҳ эркаклар зиммасига ҳарбий мажбурият юклаш баробарида, аёлларга нисбатан ҳам жинсий мажбурият жорий қилди. Фатво матнида бу тушунча “жиҳод ал-никоҳ” деб аталди.
Дарҳақиқат, бундай тарғибот маълум даражада ўз таъсирига эга бўлдики, дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб аёллар ўз ихтиёрларига кўра Сурияга “жиҳод ал-никоҳ”ни адо этишга, яъни ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётган жангариларнинг жинсий майлини қондиришга ташриф буюрмоқда. Кейинчалик бу ғояни бошқа, кичикроқ гуруҳлар ҳам ўз тарғиботларига байроқ қилиб олди.

Мана шундай йўлга кириб қолган ўзбекистонлик аёллардан бири, қашқадарёлик Гўзал Бобоева учинчи никоҳни радикал оқимларга кириб қолган Каримжон Абдуллаев билан қурди. Бундан ташқари, янги эрининг ташвиқоти таъсирига тушиб қолган аёл илгариги никоҳидан бўлган 15 ёшли қизини Абдуллаевнинг 25 ёшли шеригига турмушга узатди.
Ўз навбатида, 2013 йилда Абдуллаев Уфага ишлашга чиқиб кетди. У ерда янги танишлар орттириб, махсус гуруҳ таркибида Сурияга чиқиб кетди. Тез орада ушбу мамлакатга оиласини ҳам чақириб олди.

2014 йил январида “Абдулкарим” исмини олган Каримжон Абдуллаев жангда ҳалок бўлди. ИШИДчилар унинг рафиқаси Гўзалга маълум мухлат бериб, шу давр ичида ўзига бошқа эр танлашини айтишди. Бобоева бунга кўнмагани боис уни ва болаларни овқатсиз қолдира бошлашди. Охир-оқибат Гўзал Бобоева бўйсунишга мажбур бўлди. Эндиликда, журналистнинг таъкидлашича, у ҳар бир “эри”нинг ҳалокатидан сўнг янги “эр”ни танлаш мажбурияти остида қолиб, “қўлма-қўл” бўлиб келмоқда.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар