18-20 сентябрь кунлари Шанхай сиёсий-юридик институтида “Марказий Осиё ва ШҲТ” номли 12-халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Симпозиумда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва АҚШдан ташриф буюрган 70дан ортиқ мутахассис иштирок этди. Унда ШҲТ давлатларининг “Буюк Ипак йўли: камар ва йўл” концепциясини амалга оширишдаги ҳамкорликдаги ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақада хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари ҳам иштирокчиларнинг эътиборидан четда қолмади.

Тадбир Шанхай сиёсий-юридик институти, Шанхай хориж билан маданий алмашув жамияти ва Шанхай ижтимоий фанлар академияси қошидаги ШҲТ тадқиқотлари маркази томонидан ташкил этилди.