“Наполи” футбол клуби президенти ёнаётган яхтадан вертолёт орқали эвакуация қилинди

Спорт 21 Сентябрь 2015 1533

“Наполи” футбол клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Неаполь қирғоқлари яқинида турган ўзининг ёниб кетган яхтасидан вертолёт орқали эвакуация қилинди.

66 ёшли кинопродюсер томонидан сотиб олинган яхтада ёнғин чиққанида у Неаполь қирғоқлари яқинида лангарда турган эди. Ёнғин Италия А сериясининг “Наполи”-“Лацио” жамоалари учрашувидан бир неча соат олдин содир бўлди.

“Яхшиямки, ҳаммаси яхши тугади. Нима бўлганини билмайман. Менимча қисқа туташув бўлган”, деб айтди Де Лаурентис.

Италия терма жамоасининг собиқ сардори Фабио Каннаваро ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида яхта ёнаётгани акс этган видеони жойлаштирган.

Кўпроқ янгиликлар