App Store хавфсизлик тизими тарихда биринчи марта хакерлар ҳужумига дош бера олмади

Технология 21 Сентябрь 2015 3096

Apple компанияси App Store`га хакерлар томонидан йирик ҳужум уюштирилганидан сўнг унда пайдо бўлган зарарли дастурларни ўчириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Apple ўз ҳаракатларига бир қатор киберхавфсизлик компаниялари юзлаб қонуний иловалар ичига XcodeGhost зарарли дастури ўрнашиб олгани ҳақида маълум қилганидан сўнг изоҳ беришга мажбур бўлди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, хакерлар биринчи марта тизимнинг мустаҳкам ҳимоясини бузиб киришга муваффақ бўлишган. Айни пайтда Qihoo360 Technology Co компанияси 344та зарарланган иловани аниқлади. App Store интернет дўконидан қанча илова ўчириб ташлангани айни пайтда маълум эмас. Бунгача эса дастурларнинг зарарланиши билан боғлиқ беш ҳолат ҳақида хабар қилинган эди.

Apple хабарига кўра, хакерлар дастурчилар учун ортиқча кодларни тузилаётган дастурларга автоматик киритишга хизмат қилувчи Xсode расмий воситаси номи остида ниқобланган вирусни жойлаштиришга муваффақ бўлишган.
Агентлик маълумотларига кўра, зарарланган иловалар ичида WeChat мобил чати, такси чақиришга мўлжалланган Didi Kuaidi ва NetEase Inc интернет порталининг мусиқа иловалари бор.

Айни пайтда компания iPhone ва iPad қурилмалари эгаларига киберҳужум натижасида уларнинг қурилмалари зарарланганини қандай йўл билан аниқлаш усуллари тўғрисида маълумот берганича йўқ.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар