АҚШ давлат котиби Жон Керри Суриядаги инқирозни фақатгина сиёсий йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Керри бу ҳақда Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер билан учрашувдан кейин айтди.

“Сиёсий ечим – Сурия инқирози учун ягона имкони бор ечимдир”, деб таъкидлаб ўтди Керри.

Штайнмайер, ўз навбатида, “Суриядаги уруш агар Туркия, Саудия Арабистони, Эрон ва Россия иштирокидаги халқаро ҳамжамият умумий жавобгарликни қабул қилса тугашини” айтди ҳамда “Суриядаги қон тўкилишини тўхтатиш учун” нафақат сиёсий, балки маънавий жавобгарликни ҳис қилишини қўшимча қилди.