АҚШ Эстония ҳудудига 12 дона А10 ҳужумчи самолётини жойлаштиришни мўлжалламоқда, дея хабар берди Postimees.

Қайд этилишича, уларнинг бир қисми Эмари авиабазасига жойлаштирилади.

Бу ҳақда Эстония ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Яак Тариен маълум қилган.

Хабарда келтирилишича, чоршанба, 16 сентябрь куни Эмари авиабазасига дунёдаги йирик транспорт самолётларидан бири – АҚШнинг C-5M Super Galaxy қўнган.

Эстония Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур самолёт Эстония ҳаво кенгликларида АҚШ ва Эстония ҳарбий ҳаво кучлари 12 дона А10 иштирокида ўқув машғулотини ўтказиш учун зарур қурилма ва қурол-аслаҳаларни олиб келган. Машғулотлар 22 сентябрь куни бошланиб, 6 ноябрга қадар давом этади.