АҚШ фуқароси 41 йил аввал ёзилган жаримани тўлади

Жамият 21 Сентябрь 2015 1495

Американинг Линкольн (Небраска штати) шаҳри фуқароси 1974 йилда автомобилини белгиланмаган жойга тўхтатгани учун белгиланган жаримани 2015 йил сентябрь ойига келибгина тўлади.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, 41 йил муқаддам Небраска университети талабаси бўлган 65 ёшли Кент Бройхилл мазкур таълим маскани ҳудудини қўриқлаган полиция томонидан автомобилини белгиланмаган жойда қолдириб кетгани учун жаримага тортилган. Ёш талаба жаримани ўша пайтдаёқ чек орқали тўламоқчи бўлган. Бироқ университет кассаси фақат нақд пул олишини маълум қилган. Полиция ўша куни ўз битирув кечасини нишонлаётган Бройхиллни биринчи имконият бўлиши биланоқ жаримани тўлаш шарти билан қўйиб юборган. Бироқ Бройхилл полицияга берган ваъдасини номаълум сабабларга кўра унутиб юборган.

Унинг сўзларига кўра, жарима ҳақида бутунлай унутиб юборган, аммо яқиндагина курсдошлари билан суҳбатда тўсатдан хаёлига келиб қолган. “Мен ўша пайтда қанча жарима ёзилганини эслай олмадим. Шунинг учун чек дафтарчамни олиб, уларга (университетга) 100 доллар жўнатиб юбордим”, - дея ҳикоя қилиб берди Бройхилл. Қўшимча қилиб, ҳар доим ўз ваъдаси устидан чиқишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

Хабар қилинишича, олий таълим муассасаси маъмурияти ўз битирувчисининг ҳақиқатгўйлигидан ҳайратга тушгани, бироқ чекни қабул қилмаслигини билдириб, уни ортга қайтариб юборган. Университет вакили буни жарима миқдори ўша вақтларда 100 доллардан камроқ бўлиши мумкинлиги билан боғлаган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар