Арманистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланмоқда

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 1515

Бугун, 21 сентябрь куни Арманистон фуқаролари мамлакат мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлайди. Шу куни пойтахт Ереван шаҳрида бир қатор байрам маросимларини ўтказиш режалаштирилган.

Эрта тонгдан республика раҳбарияти анъанага мувофиқ, "Ераблур" ёдгорлик комплексига ташриф буюради. Кун арман пойтахти марказий майдони – Республика майдонидаги мушакбозлик билан якунига етади.
Арманистон мустақиллиги тўғрисидаги декларация 1990 йил 23 августда Арманистон Олий Кенгаши биринчи сессиясида қабул қилинган эди.

Мазкур ҳужжат билан Арманистон Совет Социалистик Республикасига барҳам берилиб, Арманистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинди.
Олий Кенгаш қарори билан 1991 йил 21 сентябрь куни Собиқ Иттифоқ таркибидан чиқиш тўғрисида референдум ўтказилиб, мамлакат мустақиллигига асос солинди; республикада сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 94,99 фоизи мустақилликни ёқлаб овоз беришди. Орадан икки кун ўтиб, Олий Кенгаш Арманистонни мустақил давлат деб эълон қилди.

Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1995 йилнинг 27 октябрида ўрнатилган. Икки мамлакат ўртасида айни пайтда иккита келишув ва иккита протокол имзоланган. 2014 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3622,3 минг долларни ташкил этди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар