"Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 6-турида “Челси”га қарши ўтказилган ўйинда ҳужумчи Диего Коста ҳамда ҳимоячи Габриэль Паулиста ўртасида келиб чиққан келишовчилик бўйича муносабат билдирди.

“Албатта, Англия Футбол Ассоциацияси (FA) Диего Костани дисквалификация қилиши зарур. FA бундай вазиятларни эътибордан четда қолдирмайди.

Майк Дин эса ўша вазиятни қайтадан кўриб чиқиб, қабул қилган қарори қанчалик тўғрилиги ҳақида ўйлаб кўрсин. У Диего Коста қандай футболчи эканлиги жуда яхши билади.

Ахир у бу ерда бир йилдан ортиқ ўйнамоқда”, – деди Венгер.