Душанба, 21 сентябрдан бошлаб 10 кун давомида Австралияга йўл олган ёки уни тарк этаётган авиайўловчилар мамлакатдаги 8та халқаро аэропортнинг божхона ва чегара хизматлари ходилари эълон қилган иш ташлашлар сабабли иммиграцион (чегара) назорат пунктларида узоқроқ вақт ушланиб қолишга тайёргарлик кўришларига тўғри келади.

Давлат хизматлари ишчиларининг миллий касаба уюшмаси вакиллари маълумотга кўра, иш ташлаш иштирокчилари яқин 10 кунда 4 соатдан иш фаолиятини тўхтатишади (эрталаб 2 соат, кечқурун 2 соат). Иш ташлашларга ҳукуматнинг иш вақтларидан ташқари ва қўшимча сменалар учун тўланадиган компенсацияни бекор қилиш ҳақидаги қарори сабаб бўлди.

Ушбу қарор натижасида халқаро аэропортларнинг божхона ва чегара хизматлари ходимлари йилига 8 минг доллар зарар кўришади.